
○
Аллоҳ таоло сизга ёрдам беради. Инсоннинг нияти холис, ҳаракати жиддий бўлса, албатта Аллоҳ мадад қилади.
○
{ قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ (53) وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ ثُمَّ لَا تُنْصَرُونَ (54) وَاتَّبِعُوا أَحْسَنَ مَا أُنْزِلَ إِلَيْكُمْ مِنْ رَبِّكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ بَغْتَةً وَأَنْتُمْ لَا تَشْعُرُونَ (55) أَنْ تَقُولَ نَفْسٌ يَا حَسْرَتَا عَلَى مَا فَرَّطْتُ فِي جَنْبِ اللَّهِ وَإِنْ كُنْتُ لَمِنَ السَّاخِرِينَ}
(سورة الزمر)
"Раббингиз номидан айтинг: «Эй ўзларининг зарарларига кўп гуноҳ қилган бандаларим! Аллоҳнинг раҳматидан умид узмангиз. Шубҳасиз, Аллоҳ барча гуноҳларни кечиради. Албатта У Ғафурдир, Раҳиймдир (53).
Сизларга азоб келиб, ёрдамсиз қолиб кетмасингиздан аввал Раббингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг. (54).
Ўзингиз сезмаган ҳолингизда тўсатдан азоб келиб қолмасидан бурун, сизларга нозил қилинган китобларнинг энг афзалига эргашинг. (55).
Токи, ҳеч бир жон эгаси: «Во ҳасрато, Аллоҳнинг ҳаққини зойеъ қилдим-а, дунёда фақат масхара қилувчилардан бўлдим-а!» деб қолмасин. (56).
(Зумар сураси)
{ وَإِنِّي لَغَفَّارٌ لِمَنْ تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا ثُمَّ اهْتَدَى }
سورة طه ، الآية 82
«Мен албатта тавба қилган, иймонини камолга етказган, солиҳ амал қилган, сўнг ҳидоятда собит турган киши учун кўп гуноҳларни кечирувчи Зотдирман «.
(Тоҳо, 82).
Тавбанинг тўртта шарти бор:
1. Гуноҳдан буткул тўхташ;
2. Қилган гуноҳи учун афсус чекиш;
3. Гуноҳни бошқа қилмасликка қатъий қарор қилиш;
4. Агар одамзод ҳаққига тажовуз қилган бўлса, уни рози қилиш.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев