
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар жума кунлари ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда "Ота-онасининг розилигини топган", деб ёзиб қўйилади", - дедилар».
Имом Табароний ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#Ҳадис_352
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят:
Бизга барча ишлари ва сўзлари ҳаққу рост бўлган ва Аллоҳ тарафидан ҳақ
ваъда олишга мушарраф бўлган зот - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам қуйидаги ҳадисни айтганлар:
"Ҳақиқатда сизлардан ҳар бир
кишининг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун ичида томчи сув
("нутфа") ҳолида амалга ошади. Сўнг худди шунча муддат ичида лахта қон ("алақа") ҳолида бўлади. Сўнгра яна шунча вақт ичида бир
парча гўшт ("музға") ҳолида бўлади. Кейин унга бир фаришта юборилади ва ўша фаришта унга жон пуфлайди. Сўнг фариштага шу
инсоннинг тақдирига тааллуқли бўлган тўрт нарсани - ризқи, ажали,
амали ҳамда бахтсиз ёки бахтли эканини ёзиш фармон қилинади.
Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, сизлардан
бирингиз жаннат аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан
жаннат ўртасида бир газгина масофа қолади. Шунда унинг китобидаги ёзув вақти етиб, у дўзах аҳлининг амалини қилиб қўяди-
да, дўзахга кириб кетади. Сизларнинг яна бировингиз дўзах аҳлининг
амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаҳаннам ўртасида бир газгина масофа қолади. Шунда унинг китобидаги ёзув ғолиб келиб, у
инсон жаннат аҳли амалини қилади-да, жаннатга кириб кетади".
(Бухорий ва Муслим ривоятлари).
#Ҳадис_354
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Аёлларга яхши муносабатда бўлинг, чунки ҳақиқатан ҳам аёл қовурғадан яратилган...Агар сиз қовурғани тўғриламоқчи бўлсангиз, уни синдириб ташлайсиз, бу ажралиш демакдир. Агар уни ўз ҳолига қўйсангиз, у қийшиқ бўлиб қолади. Шунинг учун аёлларга яхши муомала қилинг.
(Бухорий 3331, Муслим 1468 ривояти)
#Ҳадис_355
Aбу Мусо Aшъарийдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатда яхлит дурдан ўйиб ясалган чодир бор, кенглиги олтмиш мил. Ҳар бурчагида мўмин учун аҳллар бор. Мўмин уларни айланиб юради. Улар бир-бирларини кўрмайдилар".
(Имом Муслим ривояти).

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев