
#ГУНОҲКОР. (31-қисм)
Муаллиф: Нуриддин Исмоилов.
Намуна ўрнидан туриб, эрининг юзига термилди, сўнг унинг пинжига кириб:
— Сиз нима десангиз, шу, — деганча йиғлашга тушди.
— Нега йиғлаяпсан яна?
— Билмасам. Менимча, эзилиб кетдим. Агар сиз бўлмаганингизда, ўзимни аниқ ўлдирар эдим... Ишчиларимиз сони элликдан ошган эди. Уларнинг ҳаммасининг оилалари бор. Биз-ку, пулимиз бор, четга чиқиб кетамиз, улар нима қилишади? Мен боғча очмоқчи бўлиб тургандим. Ўша, ўзимизнинг ишчиларимиз болалари учун. Уни ривожлантириб, мактабга айлантирсак бўларди. Яна...
— Тушундим сени. Лекин кейин улар ҳам текширувга тушади. Сақлаб қолишимиз учун пора берамиз...
— Кетамиз, дедингизми?
— Ҳа.
— Розиман. Фақат
0 комментариев
4 класса
#Гуноҳкор 30-қисм
Каламушнинг кўзига қон қуйилди. У секин ўрнидан турди ва ўзи билан олиб келган қўлбола пичоқни чўнтагидан чиқарди.
— Адаси, адаси, ўзингизни босинг! Ҳаммаси туҳмат! Ким... Дод! Ким бор?! Ёрдам беринглар! Эрим ҳозир мени ўлдириб қўяди!!!
Ойсифат ўрнидан сапчиб туриб ортига тисарила бошлади. Унинг кўзидан дувиллаб ёш оқар, бутун вужуди титрар, кўкраги кўтарилиб тушарди.
— Ҳеч ким ёрдам бермайди, беролмайди!.. — дея вишиллади Каламуш ва бир-бир қадам босганча хотинига яқинлаша бошлади.
— Ёрд-а-а-а-а-м!!!
Ойсифат шундай дея бақирганча эшик томонга югурди. Сирож эса уни чалишга улгурди. Ойсифат юзтубан ерга йиқилди. Каламуш унинг устига ўзини отди.
— Ёр-д-а-а-а-а-м!!!
Каламуш а
0 комментариев
6 классов
#ГУНОҲКОР. (29- қисм)
Муаллиф: Нуриддин Исмоилов.
«Съёмка» жойида чироқлар ўчди. Бундан олдин эса хонимнинг яп-янги эри у билан хайрлашди.
— Энди биз ҳам кетаверсак бўлаверади, — деди Сардор.
Шомурод видео ёзувни кўриб, «даҳшат», деди. Бунга яна мусиқа ҳам ёздириб юборсанг, ундан ҳам даҳшат бўлади. Бироқ Сардор кўнмади. «Қандай бўлса, шундайлигича бериш керак. Озгина ўзгариш киритсанг, Сирож сохта, қўлдан қилинган, дейди, шунинг учун борича тутқазиш керак унинг қўлига», деди.
Шомурод ишга киришди. Таниш-билишларига бир-икки сўм тутқазиб, кассетани манзилига омон-эсон етказди.
Ўша куни Сирож ишга чиқмаганди. Чиққанида ҳам у ишламай қўйганди. Бориб ўтирарди чекиб. Биров унга «Нега ўтириб
0 комментариев
5 классов
#ГУНОҲКОР. (28-қисм)
Муаллиф: Нуриддин Исмоилов.
Шомуродни кузатиб қўйган Сардор хотинини қовоғи солинган ҳолда кўрди.
— Нима бўлди?! Дарров ўзгариб қолибсан?.. — деди ҳайрон бўлиб.
— Мени кечиринг. Хоҳламагандим... Лекин эшитдим. Эшитганим заҳоти бутун танам зирқираб кетди. Нега энди сиз бировнинг хотинини кузатмоқчи бўляпсиз?.. Ҳозир айтинг, агар ёқмаётган бўлсам, — дея секин стулга ўтирди Намуна.
Газда, олов устида чойнак турарди. Ичидаги сув биқиллаб қайнарди. Чойнакдан чиқаётган буғ деярли шифтга тегаётган эди.
— Нима деганинг бу?..
— Айтдим-ку, эшитдим, деб. Кимгадир хотини алоқачилик қилаётган экан. Ўша хотин унчалик ҳам хотин эмас экан. Эрини алдаб юрган экан...
— Хўп, бўлди..
0 комментариев
5 классов
#ГУНОҲКОР. (27-қисм)
Муаллиф: Нуриддин Исмоилов.
Қўли мушт бўлиб тугилган Сардор:
— Мен бораман! — деди.
— У ёқда бирор нима қилиб бўлмайди. Ташқаридаги одамлари орқали ҳал қилиш керак. Агар бу ёқдагиларнинг жонлари унга азиз бўлса, босиб юради. Кечирим сўрайди. Ҳақини ҳам тўлайди..
— Унақа нарсаларнинг ҳақи пул билан тўланмайди. Лекин унинг учун бошқа биров жавоб бериши ҳам тўғри эмас.
Улар шундоққина йўлакда галашаётганди. Уй эшиги қия очиқ эди. Эри ва келган одамнинг суҳбати Намунанинг қулоғига чалинаётганди. Суҳбат мавзуси яхши эмаслигини у англаб етганди. Шу боис безовталана бошлади. Эртароқ Сардор уйга қайтиб кирса-ю, сўроққа тутса. Нима гап-сўзлигини билса. У гоҳ ошхонага ки
0 комментариев
5 классов
🌍 Жаҳон аҳолиси ҳақида ўйлантирадиган рақамлар
Ер юзи аҳолиси тахминан 7,8 миллиард кишини ташкил қилади. Бу рақам кўпчилик учун шунчаки “катта сон”.
Лекин агар шу 7,8 миллиард одамни 100% деб тасаввур қилсак, дунё қандай тақсимлангани янада равшан кўринади.
🌎 Қитъалар бўйича:
100% одамдан:
11% Европада яшайди;
5% Шимолий Америкада;
9% Жанубий Америкада;
15% Африкада;
60% Осиёда.
🏙 Яшаш жойи:
49% қишлоқларда;
51% шаҳарларда яшайди.
🗣 Тиллар бўйича:
12% хитой тилида сўзлашади;
5% испан тилида;
5% инглиз тилида;
3% араб тилида;
3% ҳинд тилида;
3% бенгал тилида;
3% португал тилида;
2% рус тилида;
2% япон тилида;
62% эса ўз маҳаллий она тилида сўзлашади.
🏠 Турмуш шаро
0 комментариев
6 классов
#ГУНОҲКОР. (25-қисм)
Муаллиф: Нуриддин Исмоилов.
Маҳкам эса шу заҳоти қўлини чўнтагига тиқди. Аммо тўппончаси йўқ эди унинг. Тўппонча сейфда.
— Сени ўлдир бўлган... Лекин сен мени қутқарди...
«Ҳа, ёнаётган машинанинг ёнидан сени бекорга кўтариб йўл четига олиб чиққан эканман», дея бирдан кўнглидан ўтказди Маҳкам.
— Ёниб кетардинг...
— Ҳа, ҳа, шундай. Аммо нега сен қутқарди?..
— Мусулмончилик. Табиблар бегоналар у ёқда турсин, душманларини ҳам даволайди. Шундай қилишмаса, улар мусулмон эмас...
— Мен жуҳуд...
— Бунисини билгандим. Мендан нима керак сенларга?..
— Энди ҳеч... керакмас. Мен сен ёрдам. Мен мусулмон бўлдим. Биз сотган, — дея бошини қимирлатди яҳудий, — биз уруш хоҳлаган. Биз п
0 комментариев
6 классов
#ГУНОҲКОР. (26-қисм)
Муаллиф: Нуриддин Исмоилов.
Улар телефон сотиб олишди. Полицияга қўнғироқ қилишди ва Бобур қуйидагича хабар берди: “Айтишларича, мен ҳозир берадиган манзилда террорчилар ин қуриб олишибди. Қуролланган. Бинолардан бирини портлатишни режалаштиришаётган экан. Шунинг учун тезлик билан бу фалокатнинг олдини олиш керак”, деб Бобур Маҳкамга қараб олди-да, манзилни сўзма-сўз айтди ва телефонни ўчирди.
— Бер энди телефонни, — деди ундан кўзини узмай турган Маҳкам.
— Ака, менга ҳеч нарса бўлмайдими?
— Йўқ. Бориб ишингни давом эттиравер, — деб Маҳкам телефондан сим-картани суғуриб олди-да, ён-атрофига аланглаган кўйи синдирди ва ахлат қутисига ташлади.
Маҳкам қоғозчада кўрсат
0 комментариев
5 классов
Макканинг қуёшли тоғлари орасида, Каъба атрофидаги қумли йўлларда бир одам юрарди – унинг қадамлари ерни титратар, нигоҳи тоғларни тешарди.
Қурайшнинг энг машҳур арслони, овчи, қаҳрамон, ҳар бир ўқи нишонга борувчи Ҳамза ибн Абдулмутталиб.
У Расулуллоҳ ﷺ нинг амакиси, эмикдош акаси эди. Қон-қариндошликдан ҳам қаттиқроқ боғлиқлик – қалб боғлиқлиги бор эди улар ўртасида.
Лекин ҳали Исломнинг нурли йўлига кирмаганди. Жоҳилиятнинг қоронғу кечаларида ҳам унинг кўксида шараф алангаси ёнар, зулмга қарши қилич кўтаришга тайёр турарди.
Бир куни овдан қайтаётган Ҳамза елкасида камони, қўлида ўлжа, йўлда тўхтади. Бир аёлнинг овози уни тўхтатди:
«Эй Ҳамза! Агар кўрган бўлсанг Абу Жаҳл не қилганини сенинг жиянинг Муҳаммадга! Каъба олдида уни ҳақоратлади, озор берди.»
Ҳамзанинг юзидаги қон қайнади. Кўзларида ўт алангаси чақнади. У сўз сўрамади. Савол бермади. Фақат юрди. Қадамлари тоғдек оғир, шамолдек тез эди.
Каъба ёнида Абу Жаҳл ўз қавми орасида мағрур ўтирарди. Ҳамза келди. Камонини кўтариб, унинг бошига шундай урдики, боши ёрилиб, жароҳат очилди.
Баланд овозда деди:
«Мен унинг динида эканлигимни билиб туриб, унга ҳақорат қиляпсанми?! Мен ҳам у айтганини айтаман! Унинг дини – менинг диним!»
Ўша лаҳзада ҳаво тўхтаб қолгандек бўлди. Қурайш сукут сақлади.
Ҳамза ортга қайтди, лекин унинг қалбида бир савол туғилди:
«Ростдан ҳам мен унинг динидаманми?»
Кечаси уйқусиз ўтди. Қалбидаги фитрат уйғонди. Аллоҳ унинг кўксини кенг очди. Исломнинг нурли йўлига кирди. Ўша кундан Маккадаги мувозанат ўзгарди. Мусулмонларнинг овози баландроқ чиқа бошлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд رضي الله عنه айтган эди: «Умарнинг Исломга киришидан кейин Ҳамза ва Умар Исломга иззат бўлдилар.»
Кейин Бадр келди.Уч юз ўн бир мусулмонга қарши мингта қуролли Қурайш.
Ҳамзаرضي الله عنه олдинда, қиличи қўлида, арслондек ҳужум қиларди.
Утба ва Шайбани ўзи ўлдирди. Ҳар бир зарбаси билан ботилнинг устуни силкинарди.
Расулуллоҳ ﷺ уни кўриб:
«Бу – Аллоҳнинг арслони», дердилар қалбларида.
Уҳуд.Қонли кун. Қасос алангасида ёнган Қурайш.
Ҳинднинг ваъдаси билан Ваҳший найза отишга тайёр эди. Ҳамза жангда гулхан каби ёнар, душманни қўрқитарди. Орқасига қарамас, кўпчиликдан қўрқмасди.
Ваҳший тош ортида яширинди. Лаҳза келди. Найза учди ва Ҳамзанингرضي الله عنه кўксига ўрнашди.
Аллоҳнинг арслони йиқилди. Ерга тушганда ҳам қўли қиличда эди.
Расулуллоҳ ﷺ унинг ёнига келдилар. Жасадга қилинган тажовузни кўрдилар. Кўзларидан ёш оқди. Овозлари титраб:
«Мен ҳеч қачон бундайин мусибатга учрамаганман...»
Уни «Саййидуш-шуҳадо» – Шаҳидлар саййиди деб атадилар.
Ҳамза узоқ яшамади Исломда. Лекин унинг ҳаёти қисқа бўлса-да, қалбларда мангу ёнди. Жоҳилиятдаги қуввати Исломда шаҳидликка айланди. Шарафи имон билан тожланди.
У – Аллоҳнинг арслони...
Шаҳидларнинг саййиди...
Ҳамза ибн Абдулмутталибرضي الله عنه
0 комментариев
4 класса
БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР
“Марвда аҳоли аксария ила рус, арман ва эрон табъаларидур. Атроф халқи туркман бўлуб, шаҳарий бўлғонлари йўқ. ..Йўл устиндаги туркманларни бошиндаги узунлиги уч ярим қариш, эни экки қаришдан зиёда телпагидан башқа кўргу ери йўқ, фақат ҳануз белида аксария ила ханжари бордур. Аммо алар ханжар ўрниға қалам тутиш замони келганини билмайдурлар”. (“Қасди сафар”)
* * *
“Ер – қум. Бир тараф ўтсиз тоғ, беш-ўн тева, бир-экки эски олачиқ ҳар ерда оз-оз кўринур. Бу қазоқларга лозим эдики, ўзлариға яқин шаҳарлар атрофинда йиғилиб турғун бўлинсалар, валлоҳ, бу кетишни охири йўқ бўлмоқдир.
0 комментариев
1 класс
Фильтр
загрузка
Показать ещёНапишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
🎆Руҳим сен вужуднинг ғамини ема!
Ассалому алайкум қадрли муштарийлар!
Гуруҳимиз турли мавзуларда ҳаётий романтик ва мистик ҳикоя ва қиссалар ва жамият муаммоларини ҳам акс эттирувчи тасвирлар ва мақолаларни сизларга тақдим этиб боради.Гуруҳга аъзо бӯлинг ва дӯстларингизни ҳам таклиф этишни унутманг!🎆
- Тула
Показать еще
Скрыть информацию